Publisher
Main » Articles » My articles |
ДУНЁ ТИЛЛАРИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 1. Муррей дарёси водийсида истиқомат қилувчи австралия аборигенларининг тилида 1 рақами "энеа” дейилади, 2 бўлса "петчевал” деб аталади. 5 рақамини бўлса ушбу тилда 8 ҳил йўл билан ифодалаш мумкин, масалан, "петчевал петчевал энеа”. 2. Дунёдаги энг кенг маъноли сўз
"мамихлапинатана” бўлиб, бу сўз "иккала тараф ҳам қилишни истовчи, аммо қилишни
ҳоҳламайдиган нарсани қилишга кимдир рози бўлишини кутиб бир бирига умид билан
тикилмоқ” маъносини беради. 3. Араб тилида 28 ҳарф сўз охирида
ўртасидагидан бошқача тарзда ёзилади, иврит тилида бундай ҳарфлар 5 та, грек
тилида битта, бошқа европа тилларида бўлса бундай ҳарфлар мавжуд эмас. 4. "Абсурд" лотин тилидан олинган
сўз бўлиб, "кардан, гарангдан” (ab surdo) деган маънони англатади. 5. Папуа Янги Гвинеяда истиқомат қилувчилар
700 га яқин тилда (бутун дунё тилларининг 15%и) сўзлашадилар. Бу тиллар орасида
кўплаб махаллий диалектлар мавжуд бўлиб, улардан қишлоқларда истиқомат қилувчи
аҳоли ўзаро мулоқотда фойдаланади. 7. "Эрмитаж" француз тилидан олинган
бўлиб, "ёлғиз қолиш жойи” деган маънони англатади. 8. "Симпозиум" лотин тилидан олинган
бўлиб, "катта зиёфат, базм” деган маънони англатади. 9. Ҳозирги даврга қадар сақланиб қолган энг
қадимги ҳарф – O ҳарфидир. 10. Дунёдаги энг узун палиндром сўз фин
тилидаги "saippuakivikauppias" бўлиб, "ипак савдогари” деган маънони
анлатади. 11. Африка қитъасида 1000 дан ортиқ тиллар мавжуд. Шимолий Африкадаги берберлар тилида ҳаттоки алифбо ҳам йўқ. 12. Хитой тилида "қийинчилик, кўнгилсизлик” маъносини берувчи иероглиф
битта том остидаги икки аёл тасвири билан ифодаланади. 13. Almost – инглиз алифбосидаги ҳарфлар кетма
кет берилган энг узун сўздир. 14. Форс тилидан келиб чиққан "пижама” ва
"чемодан” сўзлари бир ҳил ўзакка эга ("пи-джома",
"джома-дан"). 24. Кюрасао оролининг номи испан тилидан сўзма
сўз таржима қилинганда "пиширилган руҳоний” маъносини беради (cura asado). 25. Қадимги Мисрда ўрикни "қуёш тухуми” деб
аташган. 26. Филиппин тилида "салом” сўзи "мабухай" дейилади. 27. "Фудзияма" япон тилидан "тик кўтарилган тоғ”
маъносини беради. 28. Инглиз тилида month, orange, silver ва purple
сўзлари билан қофиядош сўзлар мавжуд эмас. 29. Кхмерлар алифбосида 72 та ҳарф мавжуд,
Бугенвиль ороли (Соломон ороллар) туб аҳолиси алифбосида бор йўғи 11 та ҳар
бор. 30. Хитой тилида "Чой” ва "тетиклик” сўзлари бир ҳил иероглифлар билан ифодаланади. 31. Япон тилидаги "метро” сўзи "паст”, "тупроқ” ва "темир” маъносини
берувчи уч иероглиф билан ифодаланади. 32. Халқаро эсперанто сунъий тили 1887 йилда варшавалик доктор Л. Заменгоф томонидан ўйлаб топилган. 33. Биронта ҳам унли товуши бўлмаган энг узун инглизча сўзлар "rhythms" ва "syzygy" дир. 34. Искандар Зулқарнай отининг исми "Буцефал” сўзма сўз таржима қилинганда
"буқа каллали” маъносини беради. 35. "Town” сўзи инглиз тилидаги энг қадимги
сўз ҳисобланади. 36. Хитой тилида "р" ва "л" товушлари фарқланмайди. 37. Гавайи ороли туб аҳолиси алфавитида 12
тагина ҳарф мавжуд. 38. Инглиз тилида 600 000 дан ортиқ сўз бор. 39. W лотин ҳарфи лотин алифбосида мавжуд эмас. 40. Хитой ёзувида 40 000 ортиқ белгилар бор. 41. Америкалик ёзувчи Эрнест Винсент Райт ўзининг "Гедсби" романида 50 000 та сўз ишлатган бўлиб, уларнинг ҳеч бирида Е харфи (инглиз тилида энг кўп учровчи ҳарф) йўқ. 42. Америкалик олим ва сиёсатчи Бенжамин Франклин "маст” (инг. drunk) сўзининг 200 дан зиёд синонимларини тўплаган, уларнинг ичида "cherry-merry”, "nimptopsical” ва "soaked” каби синонимларни учратиш мумкин. 43. Эскимослар тилида қор сўзини 20 ҳил сўз билан аташ мумкин. 44. Хитой тилининг Мандарин шеваси дунёда энг кўп сонли сўзлашувчиларига эга тилдир (935 млн.), бу рўйхатда иккинчи ўринда Испан тили (387 млн.), инглиз тили – учинчи (365 млн.), ҳинд тили бўлса, тўртинчи ўринда (295 млн.). Ўзимизнинг она тилимиз бу рўйхатда 45 ўринда турибди (25.6 млн.). 45. Бир пайтлар "амперсэнд” (&) инглиз алифбосидаги ҳарфлардан бири бўлган. 46. Ўртача ҳисоблаганда руҳонийлар, юристлар
ва докторлар ўз касбий луғат бойлигида 15,000 та сўзга эга эканлар. Олий маълумотга эга бўлмаган
малакали ишчилар тахминан 5-7 мингта сўзга, фермерлар бўлса 1600 та касбларига оид сўзни билишар
экан. 47. Ҳарам, вето ва эмбарго сўзлари сўзма-сўз
таржимада "тақиқ” маъносини англатади. 48. Дунёндаги тилларнинг асосий қисмида "она”
сўзи М ҳарфи билан бошланади, ўзимиздаги "момо” сўзи каби. 49. Виктор Гюго қаламига мансуб
"Таҳқирланганлар” асарида француз тилидаги энг узун 823 та сўздан иборат гап
учрайди. 50. Ҳозирги пайтда дунёда 6500 га яқин тил
мавжуд. Бироқ, улардан 2000 таси йўқ бўлиш арафасида. Уларнинг ҳар бирида 1000
тадан кам одам сўзлашади. 51. Сеул корейс тилида оддий "пойтахт” деган маънони англатади. 52. Дунёдаги тиллар ичида инглиз тилида энг кўп синонимлар мавжуд. 53. Айтишларича "The sixth sick sheikh's
sixth sheep's sick" инглиз тилидаги энг мураккаб тезайтиш ҳисобланар экан.
54. Канада маҳаллий ҳинду қабилалари тилида
"катта қишлоқ” деган маънони англатади. 55. Инглиз тилидаги "news” сўзи аслида
компасдаги дунё томонларини кўрсатиб турувчи ҳарфлардан олинган: North, East,
West, South. Шунинг учун ҳам бу сўзда кўплик шакли мавжуд эмас. 56. Дунё аҳолисининг деярли ярми 6000 йил
олдин сўзлашилган Ҳинд-Европа тилидан келиб чиққан тилларда гапиради.
Олимларнинг фикрича Ҳинд-Европа тили мўътадил иқлимли минтақада вужудга келган,
чунки ушбу тилдан келиб чиққан тилларда флора ва фауна, йил фасллари ва б. шу
каби нарсаларни англатувчи сўзлар жуда ўхшашдир. Масалан: cold, Kalt, холод;
snow, Snaw, снег, сніг, ва б. Бу таърифларга жуда мос ҳудудларга тахминан
шимолда Литва, Украинанининг марказий областларигача жанубда, Польшанинг ғарбий
воеводлари ва шарқда Беларуссия шарқий областлари тўғри келади. 57. Шумер тили энг қадимги ёзма тил ҳисобланади. У Месопотамияда тахминан
эрамиздан аввалги 3500 йилларда вужудга келган. 58. Дунёдаги тилларнинг асосий қисмидаги
алифболар Яқин Шарқда 3600 йил олдин ихтиро қилинган алифбодан ривожланган. 59. Инглиз тилидаги "совға” (Gift) сўзи немис
тилида "захар” деган маънога эга. 60. Мексикадаги Матсатеко қабиласи эркаклари
"эркаклар учун” аёллар тушунмайдиган махсус хуштак тилини уйлаб топишган. 61. Энг кўп тиллар асосан Осиё ва Африкада. 62. Немис тили АҚШнинг расмий тили бўлишига
бир баҳя қолган. Мустақиллик учун уруш йилларида АҚШ келажаги учун янги тилни
қабул қилиш ва шу йўл билан Англия билан алоқани узиш масаласи кўндаланг
қўйилган. Овоз беришда немис тилига битта овоз етмай қолган. 63. Дунёда энг кўп тарқалган товушлар: /p/,
/t/, /k/, /m/, /n/ лардир. 64. "Инсон ҳуқуқлар декларацияси” 321 тилга таржима қилган. Бунча кўп
тилга ҳеч бир ҳужжат таржима қилинмаган. 65. Инглиз
тилида энг кўп учрайдиган сўзлар: the, be, to, of, and, a, in, that, have, I. 66. Хитой тилида тиниш белгилари мавжуд эмас. 67. Йўқолиб бораётган тилга ёрқин мисол –
бикиа тилидир. Унда 1 киши гапиради. (Африка) 68. АҚШнинг Иллинойс штатида инглиз тилида
сўзлашиш ноқонуний ҳисобланади. Бу ерда расмий тил сифатида "Америка” тили
қабул қилинган. 69. Жузеппе Меццофанти – 18-19 асрларда яшаб
ўтган италиялик кардинал, бутун дунёга энг машҳур полиглот сифатида танилган.
Тасаввур қилинг, у 39 та тилда эркин сўзлаша олган ва яна тахминан шунча тилни
тушунган. Бир пайтлар у қатлга маҳкум қилинган жиноятчининг истиғфорини қабул
қилиш учунгина бир кечада навбатдаги тилни ўрганган. 70. Инглиз тилидаги энг узун сўз – pneumonoultramicroscopicsilicovolcanoconiosis.
Бу сўз нафас олиш йўлларида вулкан чангини ютганда вужудга келадиган касалликни
ифодалаш учун ишлатилади. 71. Маънолари кўплиги бўйича инглизча "set”
сўзи биринчи ўринда туради. Унинг 44 та асосий маъноси феъл сифатида, 17 асосий маъноси от сифатида, 7 та асосий маъноси сифатни ифодалаш
учун ишлатилади. Шунингдек ушбу сўзнинг предлогли ва феълли бирикмалар тарзида
келувчи яна бир қанча маънолари мавжуд. 72. Инглиз тилидаги "Good bye” (кўришгунча) сўзи
"God by e” (Ҳудо сени ёрлақасин) сўз бирикмасидан келиб чиққан. "Инглиз тили ва адабиёти” кафедраси ўқитувчиси Ҳикматулло Уразбаев | |
Views: 3287 | Rating: 0.0/0 |
Total comments: 0 | |