Ўрганилаётган
тилнинг шаклланиш босқичлари; тилнинг типологик тадқиқи; ҳозирги адабий тилнинг
умумий ҳолати; ёзувнинг шаклланиши, миллий ёзувнинг тарихий тараққиёти; тилнинг
фонетик тизими, ёзув ва товуш муносабатлари; фонетик ҳодисалар; орфоэпия; имло хусусиятлари, пунктуация; тилнинг луғат таркиби, ўз ва ўзлашган қатлам;
сўз ва унинг маъноси; тилда кўп маънолилик ҳодисаси; синонимия, омонимия,
антонимия ҳодисалари; тилнинг морфологик қурилиши; сўз ясалиш усуллари; сўз
туркумлари, уларнинг ўзига хос белгилари; грамматик категориялар; ўрганилаётган
тилнинг синтактик хусусиятлари; сўз бирикмаси, эркин ва турғун сўз бирикмалари,
синтагмалар; гап қурилиши, гап бўлаклари; гап турлари, содда ва қўшма гаплар;
кўчирма ва ўзлаштирма гаплар; нутқ жараёнида тўлиқсиз гапларнинг тутган ўрни; стилистика, оғзаки ва ёзма нутқ;
ўрганилаётган тилнинг функционал услублари;
нутқ маданияти масалалари; ёзма ва оғзаки нутқда турли услубий
воситалардан фойдаланиш; сўз бойлигини орттириш учун мўлжалланган мавзу
гуруҳлари; публицистик ва бадиий адабиёт намуналари; ўрганилаётган тилдан она
тилига ва она тилидан ўрганилаётган тилга таржима йўллари; матн таржимаси
асослари; талабаларнинг ёзма ва оғзаки нутқини ўстириш; ўрганилаётган тилда
расмий ҳужжатлар юритиш ва расмий ёзишмалар усуллари.